8 Май 2021 йил 398

ИИОда хизмат қилаётган аёллар ҳунармандчилик марказига саёҳат қилишди

Фарғона вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан Фарғона вилояти ИИБда фаолият юритувчи аёл ходимлар иштирокида Риштон туманида жойлашган "Халқаро ҳунармандчилик маркази"га миллий меъросимизнинг таърихий илдизларидан бири бўлган “кулолчилик ва наққошлик” турлари билан таништириш мақсадида “жонли” экскурсия ташкил этилди.

Шунингдек, ҳунарманд уста Алишер Насиров хонадонига кирилиб, маъданий меъросимиз ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.

Вилоят ИИБ ходималари кулолчилик музейлардаги экспонатларни томоша қилиш билан бирга ўзлари ҳам қўллари билан ушбу санъат наъмуналарини ясашга уриниб кўришди.

Келгусида бу каби тадбирларни мунтазам ташкил этиш орқали ҳотин-қизларнинг миллий маданиятимиз ҳақидаги билимларини янада мустаҳкамлаб бориш мақсад қилинди.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech