Фарғона вилояти ИИБ томонидан қидирувда бўлган шахслар ушланди
06 июль куни Қувасой шаҳар ИИБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Н.Н.ни Қувасой шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Шунингдек, 07 июль куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Ю.П.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати