17 Август 2021 йил 437

Қидирувдаги шахслар қўлга олинди

 

16 август куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.М.ни Фарғона шаҳри ҳудудига қўлга олишди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФMБ  ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган К.О.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech