20 Апрел 2020 йил
413
Қидирувдаги шахс ушланди
Қўштепа тумани.Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиноят кодексининг 226-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўштепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Шукурулло М. 17.04.2020 йилда Водил қишлоғида қўлга олинди.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва қўлга олишга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати