22 Апрел 2020 йил
421
Қидирувдаги шахс ушланди
Риштон тумани. Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Риштон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Нодир И. 20.04.2020 йилда Марғилон шаҳрида қўлга олинди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати