5 Май 2020 йил 501

Қидирувдаги шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳри. Фарғона вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми ва 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Рустам Т. 02.05.2020 йилда Бешариқ туманида қўлга олинди.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси фуқаролардан қидирувдаги шахслар ҳақида эга бўлган тақдирда дарҳол яқин орадаги ички ишлар органларига мурожаат қилишларини сўрайди.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати




 

Text to speech