13 Апрел 2020 йил
442
Қидирувдаги шахс қўлга олинди
Қўштепа тумани. Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўштепа тумани ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Равшан Т. 10.04.2020 йилда қўлга олинди.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси қидирувда бўлган шахслар ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан яқин орадаги ички ишлар органларига хабар беришларини сўраб қолади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати