21 Апрел 2021 йил 344

Қидирувдаги аёл ва эркак қўлга олинди

20 апрель куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқ тўловларини тўлашдан бош тортиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.Д.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган У.З. исмли аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech