16 Апрел 2020 йил
426
Қидирувда бўлган “фирибгар” ушланди
Фарғона шаҳри. Фарғона вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Умид И. 14.04.2020 йилда қўлган олинди.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва қўлга олишга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати