31 Март 2020 йил
621
Қидирувда бўлган “безори” қўлга олинди
Фарғона шаҳри. Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми(безорилик)да кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Дилшодбек У. 29 март куни Фарғона шаҳрида қўлга олинган.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни қўлга олишга қаратилган тезкор тадбирлар давом эттирилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати