13 Январ 2021 йил
3093
Ички ишлар вазирлиги Фарғона академик лицейи ўқувчилари Шарқий ҳарбий округ ҳарбий қисмларида бирида, “Ҳарбий қисмдаги бир куним!” ватанпарварлик тадбирида иштирок этдилар
Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш қаратилган мазкур тадбир ўқувчиларни ватанпарварликка чорлаши билан аҳамиятли.
Ҳарбий қисмда ўқувчи-ёшлар ўқув синфлари, кутубхона, тоғ тайёргарлиги майдони, қурол-яроғлар ва компютерлаштирилган ўқ отиш тренажер синфи билан яқиндан танишиб, қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар, яшаш, овқатланиш ва ўқиш ҳамда дам олиш учун яратилган имкониятлар ҳам ўқувчиларида катта таасурот қолдирди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати