Жанубий Корея давлатидаги “Hyundai” номли автомобил заводидан иш топиб бераман деб фуқарони алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2019 йил май ойида фуқаро Т.А. шаҳар марказида жойлашган кафеда таниши С.Т.нинг ишончига кириб, танишлари орқали Жанубий Корея давлатидаги “Hyundai” номли автомобил заводидан 21.200.000 сўм эвазига иш топиб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати