Хотира — абадий, қадр — муқаддас! Фарғона вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси томонидан хизмат пайтида ҳалок бўлган ИИО ходимларининг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди
Биз инсон қадри улуғланган, хотираси сарбаланд кўтарилган юртда яшаймиз. Бугунимиз кечаги кундан ёруғ, эртамиз янада файзли, баракотли бўлишига ишончимиз комил. Шундай азиз Ватанда яшамоқлик, унинг буюк келажаги йўлида меҳнат қилмоқлик беқиёс бахт. Лекин мана шу азиз неъмат бардавомлиги учун керак бўлганда ўз жонидан кечган инсонлар ҳам бор. Мустақиллик йилларида ўзининг хизмат бурчини шараф билан бажариб, ўз жонини фидо қилган ИИО ходимлари борки, улар ҳамиша ҳамкасблар қалбида абадий яшайди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами арафасида вилоят ИИБ рахбарияти ўша фидоий ходимлар яшаган хонадонларда бўлишиб, уларнинг оила аъзолари яқинларига моддий ёрдам кўрсатдилар.
Сухбатларда собиқ ходимларнинг яхши хислатлари, кўрсатган жасоратлари фахр билан тилга олинди. Ёш ходимларга улар босиб ўтган йўл ибрат сифатида кўрсатилди.
Ҳа вақт ўтаверади. Лекин, одамлар тинчлиги учун чин юракдан қилинган эзгу амаллар авлоддан-авлодга ўтиб, одамлар қалбида умрбод сақланиб қолади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати