Хотинига оғир тан жарохати етказган “зўравон” қамалди
Бешариқ тумани. 30 март куни Навбаҳор маҳалласида яшовчи А.У. яшаш хонадонида турмуш ўртоғи А.Х. билан ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли жанжаллашиб, уни бош қисмига қўллари билан уриб, оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда А.Х. олган тан жароҳати туфайли касалхонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди(жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқаролардан ўзаро муносабатларда оғир ва босиқ бўлишни, оилавий муаммоларни ҳал этишда ақл билан иш тутишни сўраб қолади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати