Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик моддасини пулламоқчи бўлган шахслар ниятига етмади
Қўқон шаҳри. 12 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Н.М. ва Х.Д.лар бир гуруҳ бўлиб, “гашиш” гиёҳвандлик моддасини Парпашабоф кўчасида 200.000 сўм эвазига сотган вақтида, далилий ашё билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “б” банди (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати