1 Апрел 2020 йил 613

Гиёҳфуруш қўлга олинди

Фарғона шаҳри.  25 март куни, Фарғона вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қувасой кўчасида жойлашган бекатда турган “Damas” русумли автомашина йўловчиси Ж.Ш. 10 дона гугурт қутиларига солинган “марихуана” гиёҳванд моддасини келгусида ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган ҳамда холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, Ж.Ш. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гиёҳвандлик воситаларини сотиш (Жиноят кодексининг 273-моддаси) ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланишини ёддан чиқарманг.

 

                                                            Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech