22 Декабр 2022 йил 359

Гашиш гиёҳвандлик моддасини хонадонида сақлаган шахс қўлга тушди

Тошлоқ тумани.2022 йилнинг 14 декабрь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Р.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ошхонасида гашиш гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech