2 Апрел 2022 йил 396

Фурқат туманида хонадонида “заҳри қотил” сақлаган шахс аниқланди

Фурқат тумани.29 март куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ингичка МФЙ ҳудудида яшовчи М.Э.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech