19 Январ 2023 йил 382

Фурқат туманида хонадонида “марихуана сақлаган шахс қўлга тушди

Фурқат тумани.2023 йилнинг 09 январь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чилгижийда маҳалла ҳудудида яшовчи И.Д.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасида “марихуана” гиёҳвандлик моддарини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech