Фурқат туманида гиёҳвандлик ўсимликларни етиштираётган шахс қўлга тушди
Фурқат тумани. 2023 йилнинг 18 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шойимбек маҳалла ҳудудида яшовчи С.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 10 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аникланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати