6 Ноябр 2020 йил 395

Фурқат туманида “Зил-130” автомашина ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Фурқат тумани. 26 октябрь куни фуқаро Қ.Ф. “Зил-130” русумли автомашинасини Ободон қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Ф.С. исмли аёлни уриб юбориши оқибатида, тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, улардан йўл ҳаракати қоидаларини бузмасликларини сўраб қолади. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech