2 Июн 2020 йил
626
Фурқат туманида велосипед ўғирлаган шахс қўлга олинди
Фурқат тумани. 01 апрель куни Капа қишлоғида яшовчи фуқаро С.Ф. ИИБга мурожаат қилиб, унда яшаш хонадони ҳовлисида турган нархи 980 000 сўмлик Германия давлатида ишлаб чиқарилган велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Т.Д. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати