8 Январ 2021 йил 416

Фурқат туманида пластик карточкадаги пулларни “Сlick” дастури орқали ўғирлаган шахс жавобгарликка тортилди

Фурқат тумани. 06 январь куни фуқаро Қ.Ч. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 январь куни номаълум шахс номига тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасига уяли алоқа аппаратига ўрнатиладиган “Click” тизими орқали бошқариш имкониятини қўлга киритиб, жабрланувчига сездирмасдан пластик картасидан 4.970.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро Х.Н. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech