10 Июл 2020 йил
314
Фурқат туманида “Nexia” русумли автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб велосипедчини уриб юборди
Фурқат тумани.23 июнь куни фуқаро М.О. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Бешмирза қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган И.О.ни уриб юбориши оқибатида И.О. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг.Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати