20 Июл 2020 йил 368

Фурқат туманида “Nexia” автомашинаси пиёдани уриб юборди

Фурқат тумани. 01 июль куни фуқаро Х.И. бошқарувидаги “Nexia” русумли  автомашинасини Чекчувалдоқ қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган С.М.ни уриб юбориши оқибатида С.М. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech