22 Апрел 2021 йил 422

Фурқат туманида ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди

Фурқат тумани. 20 апрель куни фуқаро П.А.ни “Nexia-2” русумли автомашинасини Кўқонбой қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, қатнов кисмини пиёда кесиб ўтаётган Э.С.ни уриб юбориши оқибатида, пиёда Э.С. тан жароҳати олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

                  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech