Фурқат туманида “Lassetti-2" автомашинасини олиб қочган шахс йўл-транспорт ҳодисаси содир этди
Фурқат тумани. 08 ноябрь куни фуқаро Й.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 20:00 ларда номаълум шахс Каппа қишлоғида эшиклари қулфланмаган ҳолатда қаровсиз қолдирилган “Lassetti-2” русумли автомашинасини олиб қочгани, Ардахшон қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб йўл-транспорт ходисаси содир қилиб, машинани ташлаб ўзи номаълум томонга яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати