Фурқат туманида “кўкнори хашаги” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди
Фурқат тумани. 08 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бекобод МФЙ ҳудудида яшовчи К.И.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, очиқ айвонида “кўкнори хашаги” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати