17 Июл 2021 йил 366

Фурқат туманида “кўкнори” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди

Фурқат тумани. 08 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ғирри МФЙ ҳудудида яшовчи Р.Д.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, меҳмонхонасида “кўкнори” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech