9 Апрел 2021 йил 287

Фурқат туманида йўловчи аёлнинг чўнтагидан уяли телефон аппаратини ўғирлаган киссавур аниқланди

Фурқат тумани. 12 март куни  Б.М. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 март куни номаълум шахс Қўқонбой қишлоғида ҳаракатланувчи “Damas” русумли автомашинага йўловчи сифатида чиққан пайтда эгнидаги кийимини чўнтагида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “HUAWEI” русумли телефон аппаратини кисавурлик йўли билан ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.М. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача зодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech