Фурқат туманида яшаш хонадонида 1 дона 12 калибрли патронни ноқонуний сақлаб келаётган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фурқат тумани. 25 март куни туман ИИБ ТваЭКҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қўқонбой қишлоғида яшовчи Б.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида қўздан кечирилганда, яшаш хонадонидаги темир сейфда бир дона 12 калибрли патронни қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Судга оид баллистик экспертизасининг хулосасига кўра, Б.Н.нинг яшаш хонадонидан олинган бир дона 12 калибрли патрон отиш учун яроқли эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 248-моддасида қурол ва ўқ-дориларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилиниши кўрсатиб ўтилган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати