13 Май 2020 йил
448
Фурқат туманида “Hyundai” ва “Matiz” тўқнашиши оқибатида йўловчи тан жароҳати олди
Фурқат тумани. 30 апрель куни Т.Х. бошқарувидаги “Hyundai-porter” русумли автомашинани Шойимбек қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда кетаётган Х.М. бошқарувидаги “Matiz” русумли автомашина билан тўқнашув содир этиши оқибатида “Matiz” русумли автомашина йўловчиси Х.М. тан жароҳати олиб, шифоханага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақириб, қоидаларни бузиш оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати