Фурқат туманида хонадондан уяли телефон аппаратни ўғирлаган аёл қўлга тушди
Фурқат тумани. 28 июнь куни Ардахшон қишлоғида яшовчи фуқаро Ю.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидан турмуш ўртоғи Ю.Х. исмли аёлга тегишли нарҳи 1.000.000 сўмлик “Red Mi Note 5” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Й.С. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати