15 Март 2021 йил 398

Фурқат туманида хонадондан 22 дона кабутарлар ўғирланди

Фурқат тумани.05 март куни А.Д. Тургай МФЙ ҳудудида яшовчи И.Х.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисидаги қафас ичида бўлган жами нархи 5.000.000 сўмлик 22 дона кабутарларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Д.га нисбатан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2 -қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech