Фурқат туманида хонадон ётоқхонаси ва ертўласида “оғу” сақлаб келаётган шахс аниқланди
Фурқат тумани. 24 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Чиркай қишлоғида яшовчи А.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонаси ва ертўласида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати