23 Июл 2021 йил 365

Фурқат туманида фермер хўжалиги дала шийпонидан уяли телефон аппарати ўғирлаган аёл фош бўлди

Фурқат тумани. 17 июль куни Э.О. ИИБга мурожааат қилиб, унда 16 июль куни номаълум шахс ўзига тегишли атрофи ўралган Пахтаобод қишлоғи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала ҳовлисига ғайриқонуний равишда кириб, дала ҳовлисидан нарҳи 600.000 сўмлик “Samsung” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганин маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни жабрланувчи Э.О.нинг фермер хўжалигидаги дала шийпонида хўжалик ишларини бажариб юрган Н.М. исмли аёл содир этганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-модда 1-қисмига қайта малакаланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech