Фурқат туманида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадондан 4400 АҚШ долларини ўғирлаган шахс қамоққа олинди
Фурқат тумани. 19 январь куни Ш.Х. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни яшаш уйида ҳеч ким бўлмаган вақтда номаълум шахс яшаш хонадонидаги шкафни ичида бўлган 4400 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни фуқаро М.А. содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати