27 Май 2021 йил 571

Фурқат туманида қайнонасининг пластик картасидаги пулларни ўғирлаган куёв жавобгарликка тортилди

Фурқат тумани. 07 май кунидан 11 май кунигача бўлган вақт оралиғида Р.В. яшаш хонадони ошхонасидаги шкаф ичида бўлган бирга яшовчи қайнонаси Б.М.нинг тегишли банк томонидан берилган пластик картасидан 1.382.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech