Фурқат туманида аёлнинг хонадонига ўғирликка тушган шахс қўлга олинди
Фурқат тумани. 17 июль куни Болтакўл МФЙ ҳудудида яшовчи М.Д. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 июль кунидан 08 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги аёллар катмони ичида бўлган пластик картаси ва карта ҳисобида бўлган 550.000 сўм пулларини яширин равишда шўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати