28 Июл 2020 йил 422

Фурқат туманида 1 туп "каннабис" ўсимлиги парваришланиши жиноят иши қўзғатилишига асос бўлди

Фурқат тумани. 21 июль куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Темир-йўлчи кўчасида яшовчи П.Қ.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 1 туп “каннабис” ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech