Фуқаронинг ёнидан гашиш гиёҳвандлик моддаси чиқди
Фарғона шаҳри: 2022 йил 14 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ ППХ ходимлари Фарғона шаҳар Янги аср кўчасида хизмат олиб бораётган вақтларида шу кўчада бемақсад юрган 1983 й.т. К.А. тўхтатилиб текширилганда уни чўнтагида 2-бўлак “Гашиш” гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланиб холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати