20 Июл 2022 йил 228

Фукаро ёнида гиёҳвандлик воситасини сақлаганлиги аниқланди

Қўқон шаҳар.12 июль куни шаҳар ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Озодлик кўчасида Г.Н.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech