Фуқаронинг ўзи уйида гиёхвандлик моддаси борлигини тан олди
Фарғона шаҳри. 02 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Шамшод кўчасида яшовчи Ю.М.ни яшаш уйига холислар иштирокида бориб, жиноятга алоқадор модда ёки нарса борлиги сўралганда, Ю.М. ихтиёрий равишда келгусида истеъмол қилиш мақсадида сақлаб келаётган “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини тақдим қилган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати