10 Май 2022 йил
458
Фирибгарлик жиноятини содир этиб адолатдан яширинган шахслар қўлга тушди
9 май куни Қўқон шаҳар ИИБ ҲПБ ходимлари ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган К.М.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-Минтақавий ҳудуд 2-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган И.М.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати