24 Март 2023 йил
356
Фирибгарлик жиноятини содир этиб қидирувда юрган шахс қўлга тушди
Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ Қидирув бўлими ва Учкўприк тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Д.Р исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати