16 Июн 2021 йил 453

Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Фарғона вилоятида содир этилган фирибгарлик жиноятлари қуйидагича усулларда содир этилган.


Жумладан, Фарғона шаҳрида 2020 йилнинг октябрь ойида Қ.С. О.Қ.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нарҳи 2.545.000 сўмлик автомашина эҳтиёт қисмларини сотиб олишга келишиб, алдов йўли билан қўлга киритган автомашина эҳтиёт қисмларини бошқа шахсларга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Қўқон шаҳрида эса, 2020 йилнинг 03 октябрь куни фуқаро Р.М. савдо комплексидаги таниши Т.Д. исмли аёлни ишончига кириб, нарҳи 8.081.000 сўмлик маиший техника воситаларини ундан сотиб олишга келишиб, маҳсулот пулларини бўлиб тўлашини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган техникаларни бошқа шахсларга сотиб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, Фарғона шаҳрида 2021 йилнинг 26 февраль куни фуқаро М.А. таниши Ж.А.нинг ишончига кириб, вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб бериш шарти билан нарҳи 1.200.000 сўмлик “Redmi Note-8” русумли уяли телефон аппаратини олиб,қўлга киритган уяли телефон аппаратини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Фарғона туманида эса, 2017 йилнинг сентябрь ойида фуқаро М.М. таниши Э.Мнинг ишончига кириб, танишлари орқали 2.500 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Риштон туманида ҳам 2020 йилнинг февраль ойида фуқаро А.Ш. таниши Н.А.нинг Тиббиёт бирлашмасига 2.500 АҚШ доллари эвазига ишга жойлашини айтиб, ишончига кириб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Яна бир ҳолат Данғара туманида 27 апрель куни МЧЖ бўлими бошлиғи Т.Ж. таниши А.А.нинг ишончига кириб, фойдаланмаётган сув минораси учун кетадиган сарф-харажатлар учун 9.000.000 сўм пул берса, ушбу сув минорасини Жоби қишлоғига олиб бориб ўрнатиб беришини айтиб, келишилган пуллардан 7.000.000 сўм пулларини олиб, алдов йўли билан қўлга кириб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, Фарғона туманида 2017 йилнинг сентябрь ойида М.М. ислм аёл Ш.Г.нинг ишончига кириб, танишлари орқали 2.500 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Фарғона шаҳрида 2021 йилнинг январь ойида номаълум шахс С.Ш. исмли аёлни ишончига кириб, сотмоқчи бўлган кийим-кечак маҳсулотларини 2.100.000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, маҳсулотларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган маҳсулотларни бошқа шахсга сотиб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни А.Ш. исмли аёл содир этганлиги аниқланган.

Ҳурматли фуқаролар юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан абланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.


Эслатиб ўтамиз жиноят кодексида бундай жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан махрум этиш билан жазоланиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган. Огоҳ бўлинг!

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech