Фирибгар ушланди
Фарғона шаҳари. Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик)да кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қаҳрамон Д. 25 март куни Фарғона шаҳар ҳудудида қўлга олинган.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор-бир маълумотга эга бўлсангиз яқин орадаги ички ишлар бўлимига хабар беринг. Қидирувдаги шахслар ҳақида хабар берган фуқароларнинг шахси сир тутилиши кафолатланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати