Фарғоналик Ички ишлар органлари фахрийларига “Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди
Фахрийлар ҳамиша эътиборда. Уларнинг бой тажрибаси, билими ёш авлод учун ҳамиша энг қимматли манбаа бўлиб келган. Фарғона вилояти ИИОлари тизимида узоқ йиллар фидойилик билан меҳнат қилган фахрийларни ҳам шулар сирасига киритиш мумкин.
Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами арафасида Ички ишлар вазирлиги Фахрийлар кенгаши раисининг Фармойиши билан бир гуруҳ ИИО фахрийлари “Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Албатта бу каби рағбат ва эътибор инсонни ҳамиша яшашга янги марралар сари интилишга ундайди.
Фахрийлик нишонини қўлга олган устозлар ҳамиша эл-юрт осойишталиги, тинчлиги учун бирдек масъул эканликларини, тизим фаолиятига ҳамиша елкадош бўлиб, кўмаклашиб боришларини мамнуният билан билдириб ўтишди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати