4 Май 2020 йил 1405

Фарғона вилояти маркази ҳамда туманлараро ўрнатилган ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди

Хабарингиз бор коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида транспорт воситалари ҳаракати чекланган эди.

Республикамизда карантин тартиби юмшатилиши муносабати билан 4 май санасидан бошлаб Фарғона вилояти маркази ҳамда туманлараро ўрнатилган ички карантин постлари фаолияти тўхтатилди.

Фуқароларимиздан карантин постлари фаолияти тўхтатилган бўлсада, карантин қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.



Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

Text to speech