19 Октябр 2020 йил 366

Фарғонада Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти томонидан масофавий ўқув йиғинлари якуни бўйича суҳбатлар ўтказилди

Фарғона вилояти Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори лавозимларига бошқа соҳавий хизматлардан тайинланган ва танлов асосида тўғридан-тўғри қабул қилинган ходимларни жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида масофавий ўқув йиғинлари ўтказилди. Ушбу сайёр ўқув сўнгида 146 нафар профилактика инспекторларидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти кузатувида якуний суҳбатлар олинди.

Ўтказилган якуний суҳбатда профилактика инспекторларининг кўрсаткичлари ижобий баҳоланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech